“Олтин тўп” натижалари тармоққа сиздирилди

Спорт

image

Бугун, 28 октябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳридаги “Шатл” театрида 2024 йил футбол оламидаги энг яхшиларни аниқлаш маросими бўлиб ўтади. Кечанинг энг асосий қисмида йилнинг энг яхши футболчиси аниқланиб, унга “Олтин тўп” соврини топширилади.

Маросим бошланишига ҳали анча вақт бўлса ҳам, тармоқларга “Олтин тўп” натижалари сиздирилди.

Интернетда тарқалган суратга кўра, “Олтин тўп” совринига “Реал”нинг бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор эга чиқади. У совринни қўлга киритиш учун 630 та овоз йиғган. 2-ўринда Испания терма жамоаси аъзоси Родри, 3-ўринда эса англиялик футболчи Жуд Беллингем қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  “Олтин тўп”нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида бу йил совринни ким қўлга киритишига шама қилинганди.

Расмий саҳифага қўйилган видеода афсонавий футболчи Диде Дрогба “Олтин тўп”ни Ресеб номи билан танилган блогер Лува де Педрейрога топширди. Эътиборлиси, блогер Бразилия терма жамоаси либосида эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин тўп Винисиус Жуниор Жуд Беллингем Родри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг