Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Иноятов Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 4 январь куни собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов лавозимидан озод қилинганди. 

Унинг ўрнига Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Амрилло Иноятов ССВ вазири этиб 2022 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди.

У 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида "Болалар юз-жағ жарроҳлиги" мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг "Хирургик стоматология" кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факултети декани вазифаларида ишлаган. 

2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факултети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил июлида Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

2020 йил 3 ноябрдан то вазир лавозимига тайинлангунича у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Амрилло Иноятов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made