Аморим МЮ бош мураббийи этиб тайинланди
Спорт
−
30 Октябрь
1663Португалиялик футбол мутахассиси Рубен Аморим Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, “қизил иблислар” Лиссабоннинг “Спортинг” клубига 39 ёшли мураббий учун 10 миллион евро миқдорида товон пули тўлашга рози бўлган.
Рубен Аморим 2020 йилнинг март ойидан буён Португалиянинг “Спортинг” клубини бошқариб келаётганди ва шу вақт ичида у 2 та чемпионлик, 2 та Лига кубоги ва 1 та Суперкубокни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
“Манчестер Юнайтед”нинг аввалги бош мураббийи нидерландиялик Эрик тен Хаг бўлиб, у 2024 йилнинг 28 октябрида истеъфога чиқарилди. Унинг қўл остида жамоа 2 та совринни қўлга киритди.
Бу мавсумда жамоа Премьер-Лигада 9 учрашувдан кейин 11 очко билан 14-ўринда бормоқда. Охирги учрашувда манкунианликлар “Вест Хэм”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
LiveБарчаси