Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат идоралари бинолари ўрнига савдо марказлари қурилиши мумкин
Жамият
−
03 Апрель
6601Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат идораларининг бинолари ўрнига кўп қаватли савдо марказлари қурилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 3 апрель куни Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, Юнусобод тумани Тошкент шаҳрининг энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, у ерда ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўп. Лекин, уларни энг қийнайдиган масала – туманда бўш жой топиш.
Маълум қилинишича, Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудуднинг ўсиш нуқтасига айланган. Лекин кўчанинг 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.
Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.
LiveБарчаси