Амир Темур кўчасининг автомобиллар учун қисман ёпиқлиги узайтирилди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
4517Аввалроқ, жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахт Тошкентдаги Амир Темур кўчаси метро қурилиши сабаб транспорт воситалари учун қисман ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Юнусобод метро йўналиши қурилиши сабабли, Амир Темур кўчасининг қисман (Юнусобод туман жиноят ишлар суди яқинида) ёпилиши 20 декабрь кунигача узайтирилди.
Йўлнинг ушбу қисмида автоуловларнинг икки тарафлама ҳаракатланиши йўлнинг бир томони бўйлаб амалга оширилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Яшнобод тумани Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь