ТАҲЙнинг бир қисми декабрь ўртасигача қисман ёпилди
Жамият
−
06 Декабрь 2019
4262Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг бир қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг “Роҳат” доирасидан Толариқ кўчаси билан кесишган қисми (йўлнинг бир томони) транспорт ҳаракати учун вақтинча, 6 декабрдан 15 декабрга қадар чекланади (“Роҳат” доираси йўналишидан “Янгиобод” бозоригача).
Қайд этилишича, йўлнинг қарама-қарши томонида икки томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.
LiveБарчаси