Американинг бош бегойими Оқ уйни Янги йилга тайёрлади (фоторепортаж)
Олам
−
28 Ноябрь 2023
5514АҚШ Президентининг расмий қароргоҳи бўлмиш Оқ уй анъанага кўра Янги йил олдидан безатилди. Бу йилги декорациялар мавзуси “Сеҳр, ҳайрат ва қувонч” бўлди. Доимгидек бу ишларга АҚШ биринчи хоними Жилл Байден бош-қош бўлди.
“Байрамлар мулоҳаза юритиш ва тиғиз ҳаётимизда танаффус қилиш, дўстларимиз ва оилаларимиз билан тўлиқ бирга бўлиш мавсумини таклиф қилади. Бу, шунингдек, миннатдорлик мавсуми", деган Жилл Байден америкалик ҳарбийларнинг оилаларини байрам декорацияси билан безатилган Оқ уйнинг биринчи меҳмонлари сифатида кутиб олар экан.
Президент қароргоҳини безаш учун 98 та арча дарахти, 72 та гулчамбар, 2,8 миль (4,5 км) лента, 22 000 дан ортиқ қўнғироқлар ва 350 дан ортиқ шамлар ишлатилган. Шунингдек, 33 892 та безак ва 142 425 та байрам чироқларини ўз ичига олган декорация 300 дан ортиқ кўнгиллилар ёрдамида бир ҳафта давомида ўрнатилган.
Биринчи хонимнинг сўзларига кўра, Оқ уйдаги ҳар бир хона болаларнинг "соф, фильтрсиз завқ ва тасаввурини" қўлга киритиш учун мўлжалланган.
Оқ уйга бу йилги байрам мавсумида 100 мингга яқин одам ташриф буюриши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь