Америкаликларнинг нечи фоизи Байденни қўллайди?

Олам 11599
image

Жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари ўтказилган сўровлар Америка Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденнинг рейтинги ошганлигини кўрсатмоқда. Аммо Демократик партия ҳамон Конгресснинг Вакиллар палатаси устидан назоратни йўқотиши мумкинлиги кутилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзиб чиқди.

Икки кунлик сўров шуни кўрсатдики, америкаликларнинг 40 фоизи Байденнинг иш фаолиятини маъқуллайди. Бу натижа бир ҳафта олдингига қараганда яхшироқ.

Ўсишга қарамай, Байденни маъқуллаш рейтинги унинг президентлик давридаги энг паст даражага яқинлигича қолмоқда. Унинг машҳур эмаслиги республикачилар жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган Оралиқ сайловлардан кейин Вакиллар палатаси ва эҳтимол Сенат устидан назоратни қўлга киритади, деган фикрни кучайтиришга ёрдам бермоқда.

Қайд этиш керакки, республикачиларга Конгресснинг ҳатто битта палатасини назорат қилиш ҳам Байденнинг қонунчилик кун тартибини тўхтатиб қўйиш ваколатини беради.

2021 йил январь ойида COVID-19 пандемиясининг ўртасида лавозимга киришган Байденнинг муддати глобал соғлиқни сақлаш инқирозининг иқтисодий излари, жумладан, инфляциянинг ўсиши билан ажралиб турибди. Бу йил америкаликлар орасида Байденни маъқуллаш рейтинги май ва июн ойларида 36 фоизгача тушиб кетган.

“Reuters” ўтказган сўровга кўра, респондентларнинг 3 дан 1 қисми иқтисодий соҳани АҚШнинг энг катта муаммоси эканлигини айтган. Сўровномада иштирок этганларнинг 10 дан 1 қисми эса жиноятчилик ва аборт бўйича миллий ҳуқуқларнинг тугаши муаммо сифатида келтирилган.

Маълумот учун, сўровнома АҚШнинг барча штатлари бўйлаб онлайн ўтказилган. Унда 1004 нафар катта ёшли америкаликлар иштирок этган. Жумладан, сўровларда 455 нафар демократ ва 355 нафар республикачи қатнашган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 241
Рейтинг: 3
Теглар
t
×