Америкаликлар Байденнинг сўзлари учун Россиядан узр сўради 

Олам 24545
image

Россиянинг Вашингтондаги элчихонасига Америка фуқароларидан АҚШ Ҳукуматининг расмий Москвага йўллаган баёнотлари учун узр сўралган хатлар келиб тушди. Бу ҳақда Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновнинг элчихонанинг Facebook'даги саҳифасида жойлаштирилган баёнотида айтилган.

Дипломат АҚШ ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун элчихонага хат юборган америкаликларга миннатдорлик билдирган.

“Кўпчилик норозилик билдирди ва яқинда Вашингтондан Россия Федерациясига қилинган шошилинч баёнотлар учун узр сўради”, деган у ўз баёнотида. 

Антонов ўзига “давлатлар ўртасидаги мулоқот ўзаро ҳурмат ва тенгликка асосланган бўлиши кераклигини тушунадиган” АҚШ фуқароларининг позицияси таъсир қилганини тан олган. 

Унинг сўзларига кўра, америкаликларнинг бундай ёндашуви икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш имкониятлари "сақланиб қолаётганлигини" кўрсатмоқда. 

Аввалроқ, Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШдаги сайловларга аралашишга урингани учун Путин жавоб бериши кераклигини айтганди. Кейин эса журналистнинг “Сиз Путинни қотил деб ўйлайсизми?”, деган саволига у қуйидагича жавоб қайтарди: “ҳа, ўйлайман”. 

Путиннинг ўзи Байденнинг сўзларига муносабат билдириб, унга соғлик тилади. Кейинроқ эса Россия Президенти Байденга жонли эфирда мулоқот қилишни таклиф қилди. 

Оқ уй эса Жо Байденнинг етарлича банд экани ва Владимир Путин билан гаплаша олмаслигини маълум қилди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1257
Рейтинг: 2.9
t
×