Америкалик таниқли боксчи ҳибсга олинди

Спорт

image

Америкалик боксчи, оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, Лос-Анжелесда ҳибсга олинди. Бу ҳақда TMZ хабар берди.

Манбага кўра, боксчи автомобиль ойналари қорайтирилгани ва давлат рақами яширилгани сабабли йўлда тўхтатилган. Уайлдерни қўлга олган полициячи марихуана ҳидини сезган ва шу асосда автомашинани тинтув қилган, унинг ичидан марихуана ва 9 миллиметрли тўппонча топилган. Уайлдер ҳибсга олинганидан кейин боксчи ходимларга нисбатан хушмуомалалик билан муносабатда бўлган ва эрта тонгда қўйиб юборилган.

Кейинроқ Twitter'да Уайлдер ноқонуний қурол сақлагани учун ҳибсга олингани ҳақида шундай изоҳ берди: “Афсусланишдан кўра хавфсизроқ юришни афзал кўраман”.

Уайлдер ўзининг профессионал фаолиятида 46 та жанг ўтказган, жангларнинг 43 тасида ғалаба қозонган (42 таси нокаут билан), иккитасида мағлубиятга учраган. Унинг яна бир жанги дуранг билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Деонтей Уайлдер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг