Америкалик машҳур актёр ваннасидан ўлик ҳолда топилди
Олам
−
29 Октябрь 2023
19926Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри уйидаги иссиқ ваннадан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Los Angeles Times” хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 28 октябрь куни актёр Мэттью Перри Лос-Анжелесдаги уйидан ўлик ҳолда топилган. 54 ёшли актёр икки соатлик пиклбол ўйинидан сўнг уйига қайтган ва кўп ўтмай ёрдамчисини топшириқ билан юборган. Ёрдамчи қайтиб келганида эса Перри ваннада ҳушсиз ётган бўлган.
“Ўлим сабаби юрак хуружи оқибатида чўкиш бўлиши мумкин”, деб ёзади ТМZ.
Актёр бунга қадар алкоголь ва гиёҳвандликдан азият чеккан ва бир неча бор реабилитация курсларида ҳам қатнашган. Бироқ унинг жасади топилган жойдан ҳеч қандай спиртли ичимлик ёки наркотик моддалар аниқланмаган. Ўлимнинг аниқ сабаби эса ҳали маълум эмас.
Маълумот учун, Мэттью Перри болалигидан фильмларда роль ўйнай бошлаган. У 1994 йилда эфирга узатилган “Дўстлар” сериалидаги Чандлер образи билан машҳур ҳисобланади. Мэттью шунингдек, “Fools rush in”, “Уч кишилик танго”, “Рон Кларк ҳикояси”, “Тўққиз ярд”, “Дадам яна 17 ёшда” ва бошқа фильмларда ўйнаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь