Америкалик дипломатлар дунёда АҚШга нисбатан ғазаб ошаётганидан хавотирда
Олам
−
10 Ноябрь 2023
8854Ўнлаб америкалик дипломатлар АҚШ Президенти Жо Байденни Вашингтоннинг Исроилни қўллаб-қувватлаши фонида араб дунёсида АҚШга нисбатан ғазаб ортиб бораётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Al Hadath" телеканали хабар берди.
Иккинчи ойга қадам қўйган Исроилнинг фаластинликларга қарши қонли ҳужумлари ортаётган бир пайтда, АҚШ маъмуриятида ҳам дунёдаги ғазабли "овоз"ларнинг кўпайиб бораётганидан хавотир пайдо бўлмоқда.
CNN ҳам АҚШ маъмурияти бир нечта мамлакатлардаги элчиларидан халқаро миқёсда АҚШга нисбатан норозилик ортаётгани ҳақида "сигнал" жўнатганини маълум қилган. Уларнинг фикрича, Байден маъмурияти Исроилнинг Ғазодаги кампаниясини бу қадар очиқ ҳимоя қилмаслиги керак эди. АҚШнинг ушбу позицияси келажакда бошқа мамлакатларда ҳам АҚШ томонидан ҳеч бир сабабсиз шундай қирғинлар уюштирилиши мумкин, деган хатарли дунёқарашни пайдо қилиши мумкин.
Уммон султонлигидаги дипломатлар эса Вашингтон ахборотлар жангида ҳам мағлуб бўлаётганини қайд этган. Бу эса Исроилнинг "Ғазодаги жиноятлари учун жавобгарликда АҚШни ҳам тенг шерикка айлантириши" мумкин.
"Дунёнинг АҚШга муносабати Ғазодаги қурбонлар сони 11 мингга етган бир пайтда тубдан ўзгармоқда. Кўплаб манбалар Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳар куни ҳалок бўлаётган тинч аҳоли вакилларининг суратлари, видеоларини тарқатмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь