Америкадаги ўзбекистонликлар тақдиридаги хавфли манзара

Таҳлил

Сўнгги йилларда АҚШда ўзбекистонликлар билан боғлиқ кетма-кет зўравонлик ва ўлим билан якунланган ҳодисалар қайд этилмоқда. Бир ҳолатда аёл собиқ эри томонидан ўлдирилган, бошқасида эркак полиция томонидан отиб ташланган, яна бирида эса 15 ёшли бола кўча отишмасининг тасодифий қурбонига айланган. 2025 йил 13 декабрь куни эса ёш ўсмир нуфузли университет кампусида снайпер ўқидан ҳалок бўлди.

Бу ҳодисалар алоҳида воқеалар эмас, балки АҚШдаги қуролли зўравонлик муҳити муҳожирлар, жумладан Марказий Осиёдан келганлар учун қанчалик хавфли эканини кўрсатувчи кетма-кет фожиалардир. Сўнгги уч йил ичида камида беш нафар ўзбекистонлик зўравонлик қурбонига айланган. Ҳар бир ҳолат ортида парчаланган оилалар ва етим қолган болалар бор.

2023 йил июль ойида Бруклинда 15 ёшли Фаридун Мавлонов кўча отишмасида тасодифан ўлдирилди. У жиноят нишони бўлмаган. Мазкур ҳодиса АҚШда қурол қўллаш ёшлар орасида кенг тарқалганини ва “тасодифий қурбонлар” сони юқори эканини кўрсатди.

2024 йил март ойида Пенсилвания штатида 43 ёшли Дурдона Султонова собиқ эри томонидан отиб ўлдирилди. Эркак жиноятдан сўнг ўз жонига қасд қилган. Шу ойда Нью-Йоркда Жамшид Неъматов турмуш ўртоғига пичоқ билан ҳужум қилган, у полиция томонидан отиб ташланган. Кейинчалик эркакда руҳий муаммолар бўлгани аниқланган.

2025 йил декабрь ойида Род-Айленд штатидаги Браун университетида содир бўлган отишмада 18 ёшли Муҳаммадазиз Умурзоков ҳалок бўлди. Ҳодиса қуролли зўравонлик хавфи нафақат кўчаларда, балки олий таълим муассасаларида ҳам мавжуд эканини кўрсатди.

2023–2025 йилларда содир бўлган ушбу ҳолатлар ижтимоий ва оилавий инқирозлар ҳамда руҳий муаммолар зўравонлик билан якунланаётганини кўрсатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк ўзбекистонликлар Америка Браун тақдири Фаридун Мавлонов Жамшид Неъматов Муҳаммадазиз Умурзоков Род-Айленд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг