Америкада 400 минг истеъмолчи электр токисиз қолди
Олам
−
29 Октябрь 2020
3575Кеча, 28 октябрь куни АҚШнинг Луизиана штати қирғоқларига "Зета" довули ёпирилди.
Довул кучли шамол ва ёмғирга сабаб бўлган. Оқибатда Луизианадаги деярли 400 минг истеъмолчи электр токисиз қолган. Шунинг учун светофорлар ўз вазифасини бажара олмаган. Расмийлар аҳолини автомобилдан фойдаланмай туришга чақирган.
Шамол тезлиги 177 километр соатга етгани учун "Зета" иккинчи даражали бўрон дея баҳоланган.
Буларнинг барчасига қарамай, Луизиана штати Губернатори Жон Белл Эдвардс аҳолини ушбу вазиятда яхши нарсаларни кўришга чақирган. У бўрон қанча тез ҳаракатланса, шунча тез ўтиб кетиши мумкинлигини айтган.
Маълумотларга кўра, "Зета" жорий мавсумда Америка қирғоғига урилган 11-бўрон бўлиб, 1916 йилги рекордни янгилаган. 1916 йилда Америка қирғоқларига 9 маротаба бўрон урилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь