Америка орзуси: 100 дан ортиқ киши Green Card ортидан чув тушди
Жамият
−
03 Май 2023
12910Жиззах вилоятида сохта Green Card ҳужжатларини тайёрлаб, 103 кишининг 2 миллиард 597 миллион сўмини фирибгарлик билан қўлга киритган 3 нафар шахсга нисабтан суд ўз ҳукмини ўқиди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро Д.Р, А.Ғ. ва Р.Н.лар жиноий тил бириктирган ҳолда 103 нафар жабрланувчиларни ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида Америка Қўшма Штатига бориши учун Green Card лотореясидан ютуқ чиққанлигига ишонтириб, алдаш йўли билан уларнинг жами 2 миллиард 597 миллион сўм пул маблағларини қўлга киритган.
Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг тегишли ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум Д.Р. жазони ўташига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги сабабли, унга нисбатан ҳукм билан белгиланган жазонинг ижроси 4 ойга кечиктирилган. Жиззах вилояти суди апелляция инстанциясининг тегишли ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларининг қонунийлиги ўрганилганда, протест келтириш учун асослар топилмаган. Бундан ташқари, А.Ғ. ва Р.Н. терговдан яширинганлиги сабабли, уларга нисбатан суднинг ажримига кўра, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
LiveБарчаси