Америка кубогида чорак финал жуфтликлари шаклланди

Спорт

image

Америка Қўшма Штатларида ўтказилаётган футбол бўйича Америка кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди ва чорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди.

Д гуруҳида Бразилия ва Колумбия 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан бўлса, Коста-Рика Парагвайдан 2:1 ҳисобида устун келди. 

Шундай қилиб, Аргентина, Канада, Венесуэла, Эквадор, Уругвай, Панама, Бразилия ва Колумбия терма жамоалари турнирнинг чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Чорак финалда Аргентина-Эквадор, Венесуэла-Канада, Колумбия-Панама ва Уругвай-Бразилия қарама-қаршиликлари бўлиб ўтади.  Мазкур босқич ўйинларини Аргентина-Эквадор ўртасидаги баҳс бошлаб беради. Ўйин 5 июль куни Тошкент вақти билан тонгги соат 6:00 да старт олади. Чорак финал 7 июль куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Уругвай Бразилия Аргентина Америка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг