“Amazon” асосчиси Жефф Безос хонанда Долли Партонга 100 миллион доллар берди

Маданият-санъат

image

“Amazon” асосчиси Жефф Безос хонанда Долли Партонни 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ билан тақдирлади. Хонанда бу пулларни фақат хайрия мақсадида сарфлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда “Bilboard” нашри хабар берди.

Кеча, 13 ноябрь куни, Жефф Безос томонидан фақат машҳур шахсларга бериладиган “Жасорат ва фуқаролик” мукофоти 76 ёшли Долли Партонга насиб этди. Хонанда узоқ вақтдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келаётган эди. У саводсизликка қарши курашиш ва камбағалларга ёрдам бериш билан шуғулланадиган “Dollywood” жамғармасига асос солган. Қолаверса, тиббиёт муассасаларига ва табиий офат қурбонларига катта миқдорда хайрия қилган.

Жефф Безос Twitter'даги шахсий саҳифасида ёзган тивитида, бу пуллар хайрияга сарфланишига шубҳа қилмаган

“Биз ҳозиргина “Жасорат ва фуқаролик” мукофотининг янги совриндорини эълон қилдик, 100 миллион долларлик мукофотни жуда кўп одамларга ёрдам бериш учун сарфлайдиган, жафокаш Долли, табриклайман”, деган Безос

Ўз ўрнида хонанда Долли Партон мульти-миллиардернинг Twitter'даги мактубини жавобсиз қолдирмаган

“Бу маблағ менинг юрагимдан жой олади. Мен бу пулларни имкон қадар хайрли мақсадларга сарфлайман. Раҳмат”, деган хонанда.

Маълумот ўрнида, “Жасорат ва фуқаролик” мукофоти 2021 йилда таъсис этилган бўлиб, сиёсий шарҳловчи Ван Жонс ва ошпаз Хосе Андресга топширилган.

Жозеф Безоснинг бойлиги, 2022 йилги маълумотларга кўра, 160 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Хонанда Долли Партон 1946 йилнинг 19 январь куни АҚШнинг Теннесси штатида туғилган. Тўққиз карра “Гремми” мукофотига сазовор бўлган. У ўзининг 60 йиллик мусиқий фаолияти давомида 3000 дан зиёд қўшиқ ва 50 дан ортиқ альбом тақдим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Жефф Безос Долли Партон

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг