Амалдорларнинг хизмат машинасида қаерларга бораётгани назоратга олинади
Жамият
−
13 Август 2020
123752021 йилдан амалдорларнинг хизмат автомобилларида қаерларга бораётганини GPS навигатор орқали кузатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида белгиланган.
Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:
• давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аxборот-коммуникация теxнологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилиш;
• ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.
Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларининг сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини доимий мониторинг қилиб боради. Унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.
Маълумот учун, ҳужжат лойиҳасига кўра, юқоридаги тартибларни назорат қилиш учун Молия вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь