Амалдорлар ҳам сайловда овоз берди (фото)

Жамият

image

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди ва сайловчилар овоз беришни бошлади. Сайловда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳри “Қумбиз овул” МФЙ ҳудудидаги 83-сайлов участкасига бориб, сайловда иштирок этди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнусобод туманидаги 531-сайлов участкасига ташриф буюриб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловда овоз берди.



Шунингдек, овоз бериш жараёнларида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов қатнашди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева оила аъзолари билан бирга пойтахтдаги 576-сайлов участкасида, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов эса Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига бориб, овоз берди.

Бундан ташқари, сайловда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Маълумот учун, Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилмоқда.

Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланади.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, парламент сайловида жами 851 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи, жумладан ўн учта нуфузли халқаро ташкилотлардан, хусусан Европада Хавфсизлик Ҳамкорлик Ташкилотнинг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий Давлатлар Ташкилоти, Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалардан жами 560 нафар, хорижий давлатлар 24 та сайлов органларидан 46 нафар, дунёнинг 43 та давлатидан 245 нафар хорижий (халқаро) кузатувчи аккредитациядан ўтказилган.

Айни пайтда, сиёсий партиялардан 55 минг нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 минг нафардан ортиқ кузатувчи сайловни кузатиб бормоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунга қадар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг жами 1 068 нафар вакили аккредитациядан ўтказилган.

Овоз бериш соат 20:00 га қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made