“Амал ҳеч кимга никоҳлаб берилмаган”. Зойир Мирзаев 47 нафар раҳбарни ишдан олди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 47 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Қибрай тумани ҳокимлигидаги маънавий муҳит, ижро аппарати фаолиятини тубдан яхшилаш мақсадида, кадрлар билан ишлашнинг “Қибрай тажрибаси” жорий қилинган. Шунга кўра, махсус ишчи гуруҳ Қибрай туманида 20 кун мобайнида ҳокимлик ҳамда корхона ва ташкилотлардаги раҳбар ҳодимларнинг фаолиятини тўлиқ ўрганиб, лавозимига “нолойиқ” деб топилган кадрларни алмаштириш тўғрисида вилоят ҳокимлигига тавсия хатини киритган.

“Бугунги кунда, 64 нафар туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардаги раҳбар ходимлардан 47 нафари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига ёш, салоҳиятли кадрлар тайинланди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, 17 нафар раҳбар кадрлар туман ҳокимининг кафолати асосида, синов муддати билан лавозимида қолдирилган.

Бундан ташқари, туман ҳокимлигида ишлаб келаётган 19 нафар раҳбар кадрлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 10 нафари иш жойида синов муддати билан қолдирилган. Айни кунларда қолган лавозимларга муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда.

“Амал ҳеч кимга никоҳлаб берилмаган, мен кетсам иш тўхтаб қолади, деган одам хато қилади. Мен эртага бу учрашув видеосини ижтимоий тармоқда эълон қиламан", дейди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 август куни Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассисларини вазифасидан озод қилганди. У ходимларни “тоза чиқса”гина фаолиятини давом эттиришини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Қибрай тумани Қибрай тумани ҳокимлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг