Аляскада F-35 қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)
Олам
−
29 Январь
6032АҚШнинг F-35 қирувчи самолёти Аляска штатида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Anchorage Daily News” хабар берди.
“Фавқулодда вазият юзага келганда учувчи шароитни баҳолаб, самолётни шундай бошқарганки, у Эйсон ҳарбий-ҳаво базасининг учиш-қўниш йўлагига қулаган. Учувчи хавфсиз ҳолатда ва кейинги тиббий текширувлар учун Бассетт ҳарбий госпиталига етказилди”, дейилади АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 354-қирувчи авиаполки хабарида.
Ҳарбий-ҳаво базаси қўмондонлиги ушбу авария сабаблари ва келажакда бундай ҳодисалар хавфини камайтириш бўйича тергов бошланганини эълон қилди.
Маълумот учун, F-35 – бешинчи авлод суперсоник қирувчи самолёт бўлиб, унинг нархи 81 миллион долларни ташкил этади. У F-16 Fighting Falcon ва А-10 Thunderbolt II самолётларининг ўрнини эгаллаш учун ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ғарбида мамлакат Қуролли кучлари қирувчиси ҳалокатга учраган эди. Ҳодиса машғулот парвози вақтида содир бўлган. Самолётни бошқараётган учувчилар ҳавода самолётдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси