Алвес “Барселона” афсоналари қаторидан чиқариб юборилди
Спорт
−
27 Февраль
3813Бразилиялик собиқ қанот ҳимоячиси Дани Алвес энди “Барселона” афсоналари қаторида тилга олинмайди. Бу ҳақда “Sport” хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” собиқ футболчи 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан сўнг, уни ўз афсоналари рўйхатидан ўчирган. 40 ёшли футболчи Барселонадаги “Суттон” тунги клубида 23 ёшли қизни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Қайд этиш жоиз, “Барселона”да 102 нафар футболчи афсона мақомига эга. Бу номга эга бўлган сўнгги футболчилар Жорди Альба, Серхио Бускетс ва Жерар Пике ҳисобланади.
Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” таркибида Алвес 6 марта Испания чемпиони бўлди, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бразилия терма жамоаси билан ҳимоячи икки марта Америка кубоги ва Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.