Алварес Мессидан узр сўради

Спорт

image

Бокс бўйича Жаҳон чемпиони мексикалик Саул Алварес Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессидан узр сўради.

26 ноябрь куни Мексика терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоасига қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда Мессини кийим алмаштириш хонасида Мексика терма жамоаси  либосини бехосдан тепиб юборгани акс этган видео тарқалди. 

Мазкур ҳолатга Алварес “Месси бизнинг байроқ туширилган формамизда пол артганини кўриб қолдим. Мен уни тополмаслигимни Худодан ўтиниб сўрасин", деб ўз муносабатини билдирди.

Кеча, 30 ноябрь куни мексикалик боксчи ўз Twitter саҳифасида аргентиналик футболчидан узр сўради.

"Охирги кунларда кучли ҳис-туйғулар ва ватанимга бўлган муҳаббат туфайли ўзимда бўлмай қолдим ва ноўрин гапларни айтдим, шунинг учун Месси ва Аргентина халқидан узр сўрамоқчиман", - деб ёзди Алварес.

Маълумот учун, Алварес 32 ёшда, у 76,2 кг вазн тоифасида профессионал боксчилар ўртасида мутлақ Жаҳон чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi Alvares

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг