Алмазбек Атамбоевнинг ўғли отасининг партияси раҳбарлигидан кетди

Олам 6635
image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбаев раҳнамолигида ташкил қилинган “Қирғизистон социал-демократлари” партиясига янги ёш раҳбар сайланди. Партияга Темирлан Султанбеков етакчи бўлди.

Кеча, 12 февраль куни ўтказилган партия қурултойида 22 ёшли Султанбеков партия етакчилигига сайланган.

Маълумотларга кўра, Социал-демократик партия эндиликда Бишкек шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қилишга ҳаракат қилади.

Қайд этиш керакки, бунгача партияга Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Саид Атамбаев раис эди.

Маълумот учун, “Қирғизистон социал-демократлари”нинг илк қурултойи 2020 йил баҳорида ўтказилганди. Партиянинг эндиликда собиқ раҳбари Саид Атамбоев сиёсий бирлашма отаси Алмазбе Атамбоев томонидан 2018 йилда ташкил қилинганини айтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 2.9
t
×