Алламжоновнинг ходимлари судига ташқи томондан босимлар бўлаётган бўлиши мумкин – адвокат

3-саҳифа

image

Бугун, 13 январь куни Комил Алламжоновга оид суиқасдда майда безорилик айби билан 15 суткага қамоққа олинган 7 нафар ходимнинг тафтиш суди қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда мазкур иш юзасидан ахборот берган адвокат Давронбек Саидов ходимларнинг суиқасдга алоқаси йўқлиги, шундай бўлсада улар жазолангани ва ҳатто адвокат ҳимоясидан маҳрум қилинганини айтган эди.  Унинг билдиришича, судга ташқи томондан босим бўлган бўлиши мумкин.

“Нега адвокатлар тақдим этилмаганига келсак, четдан таъсир ўтказилган деган тахминлар бор. Ташқи таъсир бўлиши мумкин, чунки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган мансабдор шахслар ўзлари бундай қарор қабул қила олмасди. Биз 23 январь куни судга ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисида хусусий ажрим чиқарилишини, сўнгра ушбу қонунбузарликларга ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилмоқчимиз. Бош прокуратурага эҳтимолий тазйиқлар юзасидан мурожаат юборилди. Ёзма шикоятни кўриб чиққанимиздан сўнг биз батафсилроқ тушунтиришлар бера оламиз”, деди Давронбек Саидов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ адвокат Давронбек Саидов қўлга олинган 7 нафар ходим қийноққа солинганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд суиқасд Алламжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг