Адвокат Алламжоновнинг ходимлари қамоққа олинишига муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга бўлган суиқасд юзасидан қўлга олинган унинг 7 нафар ходими қийноққа солингани айтилмоқда. Бу ҳақда уларнинг ҳимоячиси адвокат Давронбек Саидов бугун, 13 январь куни  журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз 23 январь куни судга ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисида хусусий ажрим чиқарилишини, сўнгра ушбу қонунбузарликларга ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилмоқчимиз. Бош прокуратурага эса эҳтимолий тазйиқлар юзасидан аллақачон мурожаат юборилди. Мазкур ёзма шикоят кўриб чиқилганидан сўнг биз батафсилроқ тушунтиришлар бера оламиз”, деди у.

Адвокатнинг даъвосича, таркибида ҳайдовчи, қўриқчи, ошпаз ва хўжалик ходими бўлган Алламжоновнинг хизматчиларини қўлга олиш ва қамоқда сақлаш пайтида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган бўлиши мумкин.

“Халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, қамоқда сақлаш шароитлари ва одамларга нисбатан муомала қийноқ сифатида баҳоланиши керак. Бироқ бизнинг амалиётимизда бу қандайдир сабабларга кўра қийноқ ҳисобланмайди. Халқаро меъёрларга кўра, масалан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 7-моддасида қийноқлар ва ғайриинсоний муомалалар тақиқлангани қайд этилган.

Адвокатлар тақдим этилмаган, суд мажлислари сир сақланаётган ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши тергов зарурати баҳонасида содир бўлади. Шунинг учун, бу ҳақда гапириш қийин”, деди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимларга оид очиқ суд мажлиси қолдирилгани, https://qalampir.uz/n/112635 уларни ҳимоя қилиш учун адвокат Саидовга шахсан Комил Алламжоновнинг ўзи мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон суиқасд Алламжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг