Алламжонов блогерлар ва журналистларни учрашувга чақирди
Жамият
−
14 Август 2019
5557Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов бугун, 14 август куни соат 21:00 да журналист ва блогерлар билан учрашади. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter`даги саҳифаси орқали хабар берди.
“Барча журналист ва блогерларни бугун соат 21:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига таклиф қиламан.
Сиз билан 13 август куни эълон қилинган баёнот бўйича суҳбатлашамиз ва турли мунозараларга сабаб бўлган саволларга ойдинлик киритамиз”, деб ёзади Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Алламжоновнинг ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган видеомурожаатида бундан буён ҳар бир ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда, балки улар остидаги фуқаролар, фейк аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам қонунда белгиланган тартиб асосида жавобгар бўлишларини эслатиб ўтди. ОАВ ва блогерлардан қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда бундай маълумотларни ўтказмаслик ёки саҳифа остида ёзилган изоҳ бўлса, уни зудлик билан ўчириб ташлаш амалиётини йўлга қўйишни сўраган.
Алламжоновнинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда, блогерлар орасида ва ОАВда кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда. Бунга зудлик билан блогерлар акс садо берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь