Алламжонов: Айрим ОАВ журналистик этика нормаларини бузмоқда

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 28 май куни Тошкентдаги “Hyatt ragency Tashkent” меҳмонхонасида "ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари" мавзусидаги республика конференцияси ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов нутқ сўзлади.  

Алламжонов ўз нутқида малакатда ҳам хорижий, ҳам маҳаллий оав ходимларига катта имкониятлар яратилаётганига қарамай баъзи хорижий ОАВнинг журналистик этикага тўғри келмайдиган фаолият тарзларини қоралади.

"Мамлакатимизда ОАВ ходимларининг эркин фаолияти учун барча имкониятлар яратиляпти. Лекин шунга қарамасдан айрим ОАВ журналистик этиканинг қабул қилинган нормаларига зид равишда фаолият юритмоқда. Агентлик томонидан бундай чиқишлар бўйича расмий муносабат билдирилмоқда. Биз очиқ мулоқот, ахборот тўғри ва холис тарқатилиши тарафдоримиз. Бошқалардан ҳам шуни талаб қиламиз ва сўраймиз", деди Комил Аламжонов.

Агентлик директори сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуот ва сўз эркинлиги давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланаётганини айтаркан, бунинг намунаси сифатида "Америка овози", BBC, Фергана каби кўплаб халқаро ОАВга қўйилган тақиқлар олиб ташланганини қайд этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, мамлакатда барча халқаро оммавий ахборот воситаларига нисбатан олиб ташланган тўсиқлар бир қанча нохолис ва ёлғон ахборотлари сабаб "Озодлик" радиосига нисбатан сақланиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

BBC ОАВ Hyatt ragency Tashkent

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг