Алла Пугачёванинг аҳволи ёмонлашди
Маданият-санъат
−
11 Декабрь 2023
54462Турмуш ўртоғи Максим Галкиннинг ортидан Кипрга жўнаб кетган хонанда Алла Пугачёванинг соғлиғи шопинг вақтида ёмонлашди. Бу ҳақда "Газета.ru" хабар берди.
“Алла Борисовна саломатлиги ёмонлашганини яширмади. У сотувчига соғлиғидан шикоят қилди. Хонанда ҳатто каттароқ пойабзал сотиб олишга мажбур бўлаётганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, оёғи шишиб кетганидан олдинги туфлиси мос келмай қолган. Харид вақтида ҳам примадонна бир неча бор нафас ростлашга мажбур бўлди”, деган гувоҳлардан бири нашрга.
Шунингдек, инсайдер қўшиқчи ўша куни Кипрдаги биргина бутикдан беш минг евролик маҳсулот сотиб олганини ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланганидан кейин Россияни тарк этган хонанда Алла Пугачёва ўз танқидчиларига мурожаат қилиб, улардан уни обрўсизлантиришга уринмасликни сўраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь