Алиев ва Пашинян тўқнашувларга қарамай Самарқандга келадими?

Олам 7316
image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат Қуролли Кучлари ўртасидаги тўқнашувга қарамай Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқандда ўтадиган саммитига келади. Буни ташкилотга раислик қилаётган Ўзбекистон томони ҳам тасдиқлаган. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Россия Федерацияси Президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили, ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди. 

“Ўзбекистон раислиги маълумотларига кўра, ҳозирча улар Самарқандга келиш ниятларини тасдиқлаган”, дейди у тегишли саволга жавоб берар экан. 

13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли Кучлари томонидан мамлакат шаҳарларини ўққа тутганини маълум қилди. Баку бу Ереваннинг провокацияларига жавоб эканлигини айтди. Кейинроқ Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришганини эълон қилди, бироқ Арманистон ўқ узиш давом этишини маълум қилди. 

ШҲТ саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Озарбайжон ва Арманистон ШҲТда мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3
t
×