Алиев Шушани Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилди
Олам
−
07 Май 2021
5477Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрини Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бундан мақсад Шуша шаҳрининг тарихий қиёфасини, унинг аввалги шон-шарафини тиклаш, анъанавий бой маданий ҳаёт билан бирлашиш, шунингдек, шаҳарни асрлар оша Озарбайжоннинг бой маданияти, меъморчилиги ва шаҳарсозлиги дурдонаси сифатида халқаро майдонда тарғиб қилиш экани таъкидланган.
Шуша шаҳри 1992 йил 8 майда Aрманистон қуролли тузилмалари томонидан босиб олинганди. Шаҳар Озарбайжон тарихи ва маданиятининг рамзи, Республиканинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги энг катта шаҳар Ханкендига борадиган йўлда жойлашган стратегик муҳим нуқта ҳисобланади.
Шу билан бирга, жойлашуви сабабли, Шуша устидан назорат Қорабоғнинг муҳим қисмини бошқариш имкониятини беради.
Озарбайжон Президенти “Қорабоғ марвариди”ни Aрманистон Қуролли Кучлари қисмларидан 2020 йил 8 ноябрда озод қилиш тўғрисида эълон қилди.
Жорий йилнинг 5 январь куни Aлиев Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши ҳақида сўз очганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Алиев, Биринчи хоним Меҳрибон Алиева ва уларнинг қизи Лейла Алиева Арманистон ишғолидан озод қилинган Жебрайил ва Зангилон вилоятларига ташриф буюрганди.
LiveБарчаси