Алиев Макронни Франциянинг жирканч тарихи учун дунёдан узр сўрашга чақирди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев БМТ Хавфсизлик кенгаши фаолияти самарасизлиги ҳақида гапириб, Франция ҳукуматини қонли мустамлакачилик жиноятлари ва геноцид ҳаракатлари учун жавобгарликни тан олишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 2 март куни Бакуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида сўз очди. 

Сиёсатчининг таъкидлашича, Озарбайжон Қўшилмаслик ҳаракати раиси сифатида адолат тамойиллари ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди. 

У пандемия бошланганидан сўнг дарҳол Қўшилмаслик ҳаракати COVID-19 га қарши курашиш учун глобал саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш ташаббусини ўз қўлига олганини эслади. 

Алиевнинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ўн йилликларда мавжуд бўлган халқаро хавфсизлик архитектураси ҳозирда “драматик ўзгаришлар”ни бошдан кечирмоқда ва кўп томонлама муносабатлар таҳдид остида. 

Унинг қайд этишича, халқаро ҳуқуқ меъёр ва тамойилларининг емирилиши халқаро тартибга тобора таҳдид солмоқда.  

“Янги дунё тартиби ўзгариш жараёнида. Бугун бутун дунё Совуқ уруш тугаганидан кейин Шарқ ва Ғарб ўртасидаги энг жиддий қарама-қаршиликка гувоҳ бўлмоқда, бу эса бутун дунё учун ўз таъсирини ўтказмоқда”, дейди Алиев. 

Озарбайжон Президенти Қўшилмаслик ҳаракатининг Комор оролларига нисбатан позициясига эътибор қаратди. 

“Ҳаракатимиз Комор ороллари Иттифоқининг ҳанузгача Франция мустамлакачилиги остида бўлган Майотта ороли устидан сўзсиз суверенитетини ҳар доим қаттиқ қўллаб-қувватлаб келган. Биз Парижни Янги Каледония ва хориждаги жамоалар ва ҳудудлардаги бошқа халқларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирамиз. Европадан ташқарида Франция назорати остидаги ҳудудлар француз мустамлака империясининг жирканч қолдиқларидир”, деди Озарбайжон раҳбари. 

Шу муносабат билан Илҳом Алиев Франция ҳукуматини ўзларининг мустамлакачилик ўтмиши ва қонли мустамлакачилик жиноятлари, шунингдек, Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатлар Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва бошқа жойларда содир этган геноцид актлари учун кечирим сўрашга ва жавобгарликни тан олишга чақирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг