Алишер Усмоновнинг жияни “Эвертон” раҳбариятидан кетди 

Спорт

image

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Сарвар Исмоилов Англиянинг “Эвертон” клуби директорлар кенгашидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Қарор Исмоилов томонидан қабул қилинган ва дарҳол кучга киради”, дейилади расмий баёнотда.

26 ёшли мутахассиснинг “ирислар”дан кетишига “шахсий ва тиббий омиллар” сабаб бўлган. Бундан ташқари, Исмоилов аёллар жамоасида ижрочи, спорт ва тижорат директори лавозимидан ҳам озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Сарвар Исмоилов жорий йил “Эвертон” директорлар кенгаши аъзоси этиб тайинланган ва ўтган йили аёллар жамоасида ҳам ўз фаолиятини бошлаган эди.

Маълумот учун, миллиардер Алишер Усмонов ливерпулликларнинг ҳамкори ва клуб эгаси Фарҳод Моширининг яқин дўсти ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов АПЛ Эвертон USM Сарвар Исмоилов Фарҳод Мошири

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг