Алишер Усмонов Буюк Британия бойлари рейтингида юқорилади

Олам 23352
image
-

USM Holdings асосичиси Алишер Усмонов “The Times” нашри версиясига кўра, Буюк Британиянинг энг бой одамлари рейтингида 6-ўринни эгаллади.

Нашр Усмоновнинг бойлигини 13,4 млрд фунтга баҳолаган. 2020 йилда тадбиркор Британия бойлари орасида еттинчи, 2019 йилда эса саккизинчи бўлганди.

“The Times” Усмоновни сўнгги 20 йилдаги энг сахий миллиардердан бири деб топган. У 4,2 млрд фунтни хайрияга сарфлаган.

Алишер Усмонов энг кўп ёрдамни Ўзбекистон ва Россияга кўрсатади. Аммо ўтган йили миллиардер Олимпия манифестини сотиб олишга 8,8 млн доллар сарфлаб, кейинроқ уни Швейцариядаги Олимпия музейига совға қилган.

Британия бойлари рейтингида 1-ўринни 23 млрд фунт бойлик билан Сэр Леонард Блаватник эгаллаган. Ундан кейин 21,4 млрд фунт билан Давид ва Симон Рубен (2-ўрин) ҳамда 17 млрд фунт бойлик билан Шри ва Гопи Хиндужи (3-ўрин) жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1231
Рейтинг: 3
t
×