Алишер Султонов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Худоёр Аҳмедов саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб курсисини тарк этди. Унинг ўрнини Энергетика вазири Алишер Султонов эгаллади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда. 

Бугун, 5 сентябрь куни ZOOM платформасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг навбатдан ташқари онлайн ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Энергетика вазирлиги раҳбарияти, Rowing&Canoe федерацияси Ижроқўм аъзолари ва мураббийлар иштирок этди. 

Тадбирда кун тартибига қўйилган асосий масала федерация раиси Худоёр Аҳмедовнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, унинг ўрнига янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, Ижроқўм таркибини қайта кўриб чиқиш бўлди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Худоёр Аҳмедовнинг аризасини қабул қилишди. Ўз ўрнида Худоёр Аҳмедов саломатлиги боис федерация фаолиятини бошқаришга вақт ажрата олмаётгани, ортда қолган 2 йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган ҳамжиҳатликдаги иш учун ташаккур айтиб ўтди. Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Саидаббосович Султонов номзоди қўйилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Алишер Султонов номзодини қабул қилди ва Алишер Саидаббосович Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг янги раиси этиб сайланди. 

Маълумот учун, Алишер Султанов 1967 йил 29 ноябрь куни туғилган. У 2017 январь – 2018 январь даври мобайнида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида ишлаган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясини бошқарган. Узоқ йиллар давомида “Ўзбекнефтгаз” бошқарувида фаолият олиб борган. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Султонов

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг