Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Спорт

image

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2021 йилнинг бошидан шу вақтга қадар шахмат федерациясига Туризм ва маданий мерос (собиқ Туризм ва спорт) вазири Азиз Абдуҳакимов раҳбарлик қилаётганди.

Маълумот учун, Алишер Саъдуллаев 1994 йил 11 июлда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини (MDIST) битирган. 2017 йил июль ойидан 2018 йил октябрь ойигача Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018 йил 27 октябрдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, 2020 йил 17 январида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни билан Алишер Саъдуллаев сенатор этиб тайинланган ва мамлакат тарихидаги энг ёш Сенат аъзосига айланганган. 2020 йилнинг июль ойида Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Саъдуллаев шахмат федерацияси раиси

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг