Али Абдулазиз Гэтжи ва Махачевнинг режаларини маълум қилди

Спорт 1785
image

“Dominance MMA Management” раҳбари Али Абдулазиз Жастин Гэтжи ва Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди. Абдулазиз бир вақтнинг ўзида Махачев ва Гэтжининг менежери ҳисобланади.

“Кейинги чемпионлик жанги Жастин Гэтжи иштирокида бўлади. Махачев эса катта эҳтимол билан Бенил Дариушга қарши октагонга кўтарилади. Аввалига ушбу жангини ўтказамиз, Гэтжи эса май ойида камар учун курашади”, дейди Абдулазиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни америкалик Дастин Порье UFC 269 турнирининг асосий жангида енгил вазн чемпионлиги учун бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, 33 ёшли Жастин жорий йилнинг 7 ноябрида ўтказилган UFC 268 турнирида ҳамюрти Майкл Чандлерни мағлубиятга учратди. Ислам Махачев эса 31 октябрь куни UFC 267 мусобақасида янги зеландиялик Ден Хукерни нокаутга учратган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.8
t
×