Альварес келажаги борасида қарор қабул қилди
Спорт
−
17:59 430 1 дақиқа
Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес клубда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Белен Санчес Гарсия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи “Арсенал”нинг таклифини, шунингдек, бошқа бир нечта клублардан тушган таклифларни ҳам рад этган.
Аввалроқ, Альварес “Атлетико” раҳбариятидан уни “Барселона”га қўйиб юборишни сўраган эди. Бироқ Мадрид клуби каталонияликлар билан музокара олиб боришдан бош тортган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Альварес “Атлетико” сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи икки кун “Атлетико Мадрид” машғулотларида қатнашмагани ва “Севилья” билан ўйинни ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси