“Ал-Наср”нинг янги мураббийи аниқ бўлди

Спорт

image

Бразилиянинг “Ботафого” клуби бош мураббийи Луиш Каштру тез орада Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби мураббийига айланади. Бу ҳақда “Goal.com” хабар берди.

Шу йилнинг апрель ойида “Ал-Наср” франциялик мураббий Руди Гарсияни истеъфога чиқарди, кейинчалик у Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийига айланди.

61 ёшли португалиялик мутахассис эса бунгача “Ал-Дуҳаил”, “Витория Гимарайш”, “Риу Аве” ва “Пенафиэл” каби жамоаларда ишлаган.

Қайд этиш жоиз, Луиш Каштруни “Ал-Наср”нинг мураббийлик постига келишига клубнинг 38 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду асосий омил бўлган. Айнан Роналдунинг раҳбариятга талаби эвазига Каштру Саудия клубига олиб келинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Наср Луиш Каштру

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made