“Ал-Наср” футболчиси Туркияга йўл олди

Спорт

image

“Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Андерсон Талиска Туркиянинг “Фенербахче” жамоасига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Саудия чемпионатида фаолият олиб борган Талиска Туркия Суперлигаси вакили “Фенербахче”га кўчиб ўтди. Футболчининг трансферини Истанбул клуби мураббийи Жозе Моуриньо хоҳлади.

Маълумот ўрнида, Талиска “Ал-Наср” таркибига 2021 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда 8 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Фенербахче Ал-Наср Андерсон Талиска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг