“Ал-Қоида” жангарилари ўз етакчиларидан бирини қатл қилди
Олам
−
03 Февраль 2022
18316“Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг Судандаги бўлими ўз етакчиларидан бирини қатл қилди. Бу ҳақда “Ал-Суданий” газетаси хабар берган.
Таъкидланишича, жангарилар ўз етакчиларидан бири — “Абу Туроб ас-Суданий” лақабли Рашад Қурейши Усмонни қатл қилган.
Қайд этилишича, у давлатга хиёнат қилиш, душман давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ва ташкилот сирларини ошкор қилишда айбланган. Жабрланувчи, шунингдек, 2015 йилда АҚШ ҳаво ҳужумида ўлдирилган “Ал-Қоида” етакчисининг Ямандаги яширинган жойини фош қилганликда ҳам айбланган.
Бир қатор ОАВ хабарларига кўра, Рашад Қурейши Усмон Афғонистон, Яман ва Сомалида жанг қилган. Суданда у гуруҳ сафига янги жангариларни жалб қилиш билан шуғулланган.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь