Ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди

Олам 8441
image

Аввалроқ, АҚШ Сурияда ўтказган махсус операция натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақида хабар берган эдик.

АҚШга ИШИД етакчиси ал-Бағдодийнинг ерини аниқлашда Ироқ разведкаси ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар тарқатди.

Қайд этилишича, АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Идлиб вилояти Бариша қишлоғида махсус операция ўтказган. Унда 10 киши ҳалок бўлган. Шулар орасида. Ал-Бағдодий ва унинг икки турмуш ўртоғи ҳам борлиги тахмин қилиняпти. Операция 1,5 соат давом этган.

Шунингдек, Туркия Мудофаа вазирлиги ҳам операцияда Пентагон билан билан бирга ахборот алмашиб турганини маълум қилди. Туркия Мудофаа идорасининг таъкидлашича, икки давлат операция бошланишидан аввал ҳаракатларини мувофиқлаштириб олишган.

Юқори мартабали турк амалдори ИШИД етакчиси махсус операция ўтказилган жойга амалиёт бошланишидан 48 соат аввал келганини маълум қилди.

ИШИД етакчисининг йўқ қилингани ҳақида хабар ҳозирча фақатгина ОАВда тарқатилди. АҚШ Ҳукумати бу маълумотни расман тасдиқламади. Аммо Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жуда муҳим воқеа содир бўлганини маълум қилди.

Абу Бакр ал-Бағдодий 2014 йилда ИШИД ташкил топгандан бери уни бошқариб келарди. Охирги йилларда ОАВда ИШИД етакчиси йўқ қилингани ҳақида бир неча марта хабарлар тарқалган, бироқ тасдиқланмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 362
Рейтинг: 2.9
t
×
×