Актриса Малика Қаюмова 70 ёшида вафот этди
Жамият
−
13 Июнь
37507Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
“Малика Қаюмова театр санъатида ўзига хос ўчмас из қолдирган ноёб истеъдод эгаси, ўз касбига садоқатли ва фидойи санъаткор сифатида қалбларимизда мангу яшайди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Малика Қаюмова 1954 йил Тошкент вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган. Институтни битиргач, ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келган. Бу театрда Малика Қаюмова ёш бўлишига қарамасдан, оналар ролини ижро этиб, театр жамоасининг ишончини қозонган. Малика Қаюмова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этган. У 2011 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь