Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди
Олам
−
15 Май
4651Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар берди.
Кенгесбой Сержанов фаолияти давомида Ўзбекистон давлат консерваториясида, Республика эстрада-цирк коллежида дарс берган. Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида опера хонандаси сифатида сермаҳсул ижод қилиб, кўплаб бош ролларни ижро этган.
У кенг диапазонли, саҳройи овоз соҳиби эди. Сержанов кўплаб халқаро танловлар ғолиби бўлган. У таниқли опера хонандаларини етиштиришда, мамлакатда опера санъатини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшган.
Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва драматург, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Насрулло Қобилов вафот этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь