Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди
Олам
−
15 Май 2024 5964 1 дақиқа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти Кенгесбой Сержанов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар берди.
Кенгесбой Сержанов фаолияти давомида Ўзбекистон давлат консерваториясида, Республика эстрада-цирк коллежида дарс берган. Алишер Навоий номидаги катта академик опера ва балет театрида опера хонандаси сифатида сермаҳсул ижод қилиб, кўплаб бош ролларни ижро этган.
У кенг диапазонли, саҳройи овоз соҳиби эди. Сержанов кўплаб халқаро танловлар ғолиби бўлган. У таниқли опера хонандаларини етиштиришда, мамлакатда опера санъатини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшган.
Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва драматург, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Насрулло Қобилов вафот этгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси