Актёр Сильвестр Сталлоненинг онаси 98 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Кеча, 21 сентябрь куни америкалик актёр Сильвестр Сталлоненинг онаси Жаклин Сталлоне вафот этди. У 98 ёшда бўлган. Бу ҳақда ТMZ хабар берди. 

Ўлим сабаблари тўғрисида маълумот берилмаган. Жаклин Сталлоне таниқли мунажжима, раққоса, шунингдек, аёллар кураши тарғиботчиси бўлган. 

У сўнгги йиллари давомида жуда фаол, ҳаракатчан бўлиб қолганди. Ўзининг интернетдаги саҳифаларига студияда рақс билан шуғулланаётган жараёни акс этган видеоларини ҳам жойлаштириб борарди.

Жаклин Сталлоне учта фарзандни вояга етказган: Сильвестр Сталлоне, мусиқачи ва қўшиқчи Фрэнк Сталлоне ва актриса Тони Д'Альто.


Мақола муаллифи

Теглар

Сильвестр Сталлоне

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар