Актёр Сильвестр Сталлоненинг онаси 98 ёшида вафот этди
Маданият-санъат
−
22 Сентябрь 2020
9656Кеча, 21 сентябрь куни америкалик актёр Сильвестр Сталлоненинг онаси Жаклин Сталлоне вафот этди. У 98 ёшда бўлган. Бу ҳақда ТMZ хабар берди.
Ўлим сабаблари тўғрисида маълумот берилмаган. Жаклин Сталлоне таниқли мунажжима, раққоса, шунингдек, аёллар кураши тарғиботчиси бўлган.
У сўнгги йиллари давомида жуда фаол, ҳаракатчан бўлиб қолганди. Ўзининг интернетдаги саҳифаларига студияда рақс билан шуғулланаётган жараёни акс этган видеоларини ҳам жойлаштириб борарди.
Жаклин Сталлоне учта фарзандни вояга етказган: Сильвестр Сталлоне, мусиқачи ва қўшиқчи Фрэнк Сталлоне ва актриса Тони Д'Альто.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023