Актёр Равшан Жўраев вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 15 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Равшан Жўраев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актриса ва телебошловчи Мавлуда Аҳмедова Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.

Санъаткорнинг жанозаси бугун, 15 январь куни 17:00 да Тошкент шаҳридаги Сергели даҳасида бўлиб ўтади.

Равшан Жўраев “Бобур”, “Чақалоқ”, “Қалб кўчалари”, “Шайтанат – жинлар салтанати”, “Буюк шараф”, “Келин ва куёв” ва бошқа фильмлари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 январда “Бедана" қўшиғи билан танилган, “Тошкент” гуруҳининг хонандаси Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар