Қозоғистонда қўлга тушган Шукуров Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

3-саҳифа

image

Тошкентдаги тунги клублардан бирида фуқарони уриб, комага тушириб қўйган Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Акмал Шукуров Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги тунги клублардан бирида фуқарони уриб, комага тушириб қўйгани хабар қилинганди. Содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида терговдан қочиб, яширингани сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланиб, қидирув эълон қилинган ва Қозоғистон Республикасида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

экстрадиция Акмал Шукуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг