Тошкентдаги клубда фуқарони дўппослаб, комага туширган шахс Қозоғистонда ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 март куни тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида таниши билан жанжаллашган чоғида, уларни айирмоқчи бўлган фуқарога тан жароҳати етказган Акмал Шукуров Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан Жиноят кодексининг 277-моддаси  (безорилик) ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

Тошкентдаги тунги клубда даҳшатли жанжал содир бўлди (видео) north_east

Тошкентдаги тунги клубда даҳшатли жанжал содир бўлди (видео)

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Шукуров Қозоғистон Республикасида ушланган. 

“Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, воқеа жорий йилнинг 16 март куни тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган эркак 1985 йилда туғилган таниши билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 1990 йилда туғилган шахс уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида бири уни уриб тан жароҳати етказган.

Оқибатда тан жароҳати олган эркак “бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш” ташхиси билан шифохонага олиб борилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал Яккасарой Безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг